Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биринчи босқич талабалари Инҳа университетига ташриф буюришди (фото)

Биринчи босқич талабалари Инҳа университетига ташриф буюришди (фото)

Фото: Инҳа университети

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида биринчи босқич талабалари илк маротаба олий таълим муассасага ташриф буюриб, университет раҳбарияти билан бевосита учрашдилар.

Тадбир доирасида талабалар университет фаолияти, маъмурияти ва бир-бири билан яқиндан танишиб олишди.

Фото: Инҳа университети
Фото: Инҳа университети

Тадбир бошида университет ректори в.б. Музаффар Жалолов сўзга чиқиб, талабаларни ўқиш жараёни бошланиши билан табриклади ва уларга ўқиш давомида зафарлар тилади.

Тақдимот сессиялари доирасида биринчи босқич талабалари академик тақвим, университетнинг ташкилий ва маъмурий тузилиши, талабалар бўлими, IT бўлими ва дата-марказ, талабалар жамоаси тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг