Ўзбекистонда Варшава менежмент университети филиали ташкил этилди
Ҳукумат қарори (211-сон, 14.04.2021 й.) билан «Collegium Humanum» Варшава менежмент университети Андижон филиали ташкил этилди.
Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
Филиалда ўқитиш «Collegium Humanum» Варшава менежмент университети (Польша Республикаси) (Муассис) томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ кундузги таълим шаклида, инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Филиалда дастлабки босқичда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабул қилинади:
● «Молия ва бухгалтерия ҳисоби»;
● «Транспорт ва логистикада менежмент»;
● «Халқаро бизнес ва маркетинг»;
● «Туризм, меҳмонхона иши ва умумий овқатланишда менежмент ва маркетинг»;
● «Кичик ва ўрта бизнесни бошқариш»;
● «Ахборот-коммуникация технологиялари».
Филиалда таълим 2021-2022 ўқув йилидан бошланиб, тўлов-контракт маблағлари миқдори Муассис томонидан белгиланади.
Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.
Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 10 фоизидан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни (Филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратилади.
Шунингдек, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган талабаларга тўлов-контракт миқдорига нисбатан 50 фоизгача чегирма берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter