Олимлар юрак тўхтаганда одамлар нимани ҳис қилишларини аниқладилар
АҚШ, Болгария ва Британиялик бир гуруҳ олимлар юрак тўхташи пайтида одамлар онгли ўлим тажрибаларини, шу жумладан хотиржамлик ва севги туйғуларини бошдан кечиришлари мумкин деган хулосага келишди, деб хабар бермоқда rg.ru нашри.
Тадқиқотчилар 2017 йилнинг майидан 2020 йилнинг мартигача АҚШ ва Буюк Британиядаги клиникаларда юрак-ўпка жонлантириш бўлимида ҳаётга қайтган 567 нафар эркак ва аёлнинг аҳволини таҳлил қилишди. Бу тажрибани ўтказиш учун беморнинг бошига миядаги кислород ва электр фаоллигини ўлчаш учун сенсорлар бириктирилган. Натижада, гамма, дельта, тета, альфа ва бета тўлқинларини ўз ичига олган реанимация қилинганларда мия фаолиятининг «портлаш»лари аниқланди. Уларнинг баъзиларида ақлий функциялар ва ақлий фаолият мавжудлигини кўрсатади.
Тадқиқот гуруҳи омон қолган 53 кишидан 28 таси билан интервью олишга муваффақ бўлди. Респондентларнинг 11 нафари реанимация вақтида ҳушида қолганликларини, оғриқни бошдан кечиришганини, шифокорларнинг баъзи сўзларини эшитганларини ва кўкрак қафасидаги босимни ҳис қилишган.
Қолган олтитаси, аксинча, ўлимга яқин тажрибани бошдан кечирганликларини таъкидладилар. Баъзилар гўё ўз таналаридан ажралиб, ноаниқ силуэт ва оқ фигураларни кўришган. Бир нечта беморларнинг айтишича, улар билан содир бўлган воқеа ёмғир ёғаётган тушга ўхшайди ва полиция уларни таъқиб қилаётгандек туюлган. Шу билан бирга, баъзи сўров иштирокчилари хотиржамлик ва севги каби ёқимли ҳис-туйғуларни бошдан кечирганлар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter