Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Нима учун айнан UNICON?» — Тимур Машанпин бунинг сабабини изоҳлади

«Нима учун айнан UNICON?» — Тимур Машанпин бунинг сабабини изоҳлади

«UNICON.UZ» ДУК 30 йиллик тарихга эга илмий тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва илғор АКТ технологияларини жорий этиш билан шуғулланувчи етакчи корхонадир.

Бугун «UNICON.UZ» ДУК корхонасининг технологик ечимлари мамлакатимизнинг барча соҳа жабҳалари фаолиятини автоматлаштиришда ёрдам беради.

Корхона директорининг биринчи ўринбосари Тимур Машанпинни суҳбатга тортдик.

— «UNICON.UZ» ДУК томонидан ишлаб чиқилган, ҳозирги кунда мамлакатимизда кенг қўлланилаётган муҳим аҳамиятга эга ахборот тизимлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз.

— Таъкидлаш жоизки, «UNICON.UZ» ахборот технологиялари соҳасида нафақат меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва турли лаборатория синовлари ўтказиш, балки давлат аҳамиятига эга ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишда ҳам етакчи корхонадир. Бугунги кунга қадар корхонамиз томонидан мамлакатимиз Суд тизимини янада ислоҳ қилиш ва суд тизимига ахборот технологияларини жорий қилиш борасида «Иқтисодий судларда суд ишларини электрон шакллантириш», «Суд қарорларини суд жараёнлари қатнашувчиларининг розиликлари билан, шахсий ва тижорат сирларини сақлаган ҳолда бутунжаҳон Интернет тармоғида эълон қилиш» дастурий таъминотлари ва «Суд мажлисларини Интернет тармоғи орқали видеотрансляция қилиш», «Е-ХSUD» ягона ахборот тизимлари ишлаб чиқилди.

Ички ишлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини янада такомиллаштириш борасида «Маҳкумларни ва уларга қўлланилган интизомий чораларни ҳисобга олиш» ахборот тизими, «Пробация хизматининг Марказлашган электрон тизимини ишлаб чиқиш ва бошқа тизимлар билан интеграция қилиш», «Жазони ижро этиш Департаменти ва унинг бўлинмалари ўртасида ҳимояланган каналлар орқали видеоконференц алоқани ташкил этиш», «Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётганлар билан учрашув вақтларини, учрашувга келганлар ҳисобини юритиш ҳамда уларга етказиб берилувчи почта, бандерол ва киритилган маҳсулотларнинг электрон ҳисобини юритишга мўлжалланган ахборот тизими каби кўплаб ахборот тизимлари ишлаб чиқилган.

«Электрон ҳукумат» лойиҳалари доирасида Идоралараро ижро интизомининг ягона электрон тизими «ijro.gov.uz» лойиҳаси ўта муҳим аҳамиятга эга. Ушбу ахборот тизими малакатимизда барча давлат идораларида ижро интизомини ва берилган топшириқлар бажарилишини назорат қилиш бўйича йирик платформадир. Бугунги кунда тизим янада такомиллаштирилиб, унга янги модуллар қўшилмоқда.

Ёшларни касбга йўналтириш бўйича «E-kasb» онлайн платформаси, мамлакатда мавжуд бино ва иншоотларни, тегишли лойиҳа ҳужжатларини электрон ҳисобини юритиш бўйича pasportbino.uz ахборот тизими, давлат идоралари ходимлари учун ҳимояланган «Е-ХАТ» почта тизими каби йирик лойиҳалар ҳам муваффақиятли амалга оширилган.

— Марказ томонидан «Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими» ҳам ишлаб чиқилган экан, шу ҳақида гапириб ўтсангиз?

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 4 октябрдаги ПҚ-3961-сон қарори асосида Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими ишлаб чиқилган.

Мазкур тизимдан 2019 йил 22 декабрь куни мамлакатимизда ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови жараёнида фойдаланилди, республика бўйича 20,5 млн. сайловчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилди. Шу билан бирга, 2019 йилда жорий этилган Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати жорий сайловлар учун сезиларли даражада такомиллаштирилди, сайловчилар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида синхрон янгилаш имконини яратди ва интернет тармоғида фойдаланиш мумкин бўлди.

— «UNICON.UZ» корхонаси ФВ огоҳлантириш ва хабар бериш автоматлаштирилган тизимининг ягона интегратори этиб белгиланди. Нима учун айнан «UNICON.UZ» оператор этиб белгиланди? Лойиҳа мақсади нима? Келгусида лойиҳадан кўзланган режаларингиз қандай?

— Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» ДУК фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, лойиҳа ҳужжатлари, шу жумладан, техник топшириқ ва техник иқтисодий ҳисобларни ҳамда аппарат-дастурий тизим ва техник воситаларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш бўйича ягона интегратор этиб белгиланди.

«Нима учун айнан UNICON?», чунки рақамлаштириш соҳасида 30 йиллик тажрибага эга, кучли илмий салоҳиятга эга ходимлар жамоасидан иборат корхона ҳисобланамиз. Давлат ташкилотлари учун бир қатор ахборот тизимлари корхонамизнинг кучли мутахассислари томонидан ишлаб чиқилиб, бугунги кунга қадар техник қўллаб қувватланмоқда. Хусусан, Ички ишлар вазирлиги билан чамбарчас ҳамкорлик қилган ҳолда, вазирлик тизимидаги ташкилотларда мавжуд жараёнларни автоматлаштириш учун бир қатор АТ ишлаб чиқиб йўлга қўйилган.

Шунингдек, марказий сайлов комиссияси учун СЖБАТ (Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими) ишлаб чиқилган, бугунгача такомиллаштирилиб, техник қўллаб-қувватланиб келиномқда.

Эндиликда «UNICON.UZ» ДУК ФВ ҳақида огоҳлантириш ва хабар бериш тизимининг тартибга солувчиси ҳисобланади.

«UNICON.UZ» томонидан ишлаб чиқилиши кўзда тутилган тизим фавқулодда вазият рўй бериши хавфи ҳақида огоҳлантиради, фавқулодда вазият рўй берганлиги тўғрисида ишончли ва тезкор маълумотлар билан таъминлашда ёрдам беради. Шунингдек, дастурий таъминот орқали аҳоли гавжум жойларда хабар бериш тизимига уланган терминал комплексларда рўй бериши мумкин бўлган ёки рўй берган фавқулодда вазиятда тўғри ҳаракат қилиш тартиби ва муҳофазаланиш усуллари видео ёки аудио талқинда таъминланиши белгиланган.

— Марказ халқаро ташкилотлар билан ҳам фаолият юритадими?

— Ҳа албатта. Марказимизда халқаро ташкилотлар билан фаолият юритадиган бир нечта йўналишлар мавжуд, масалан АКТ соҳасини стандартлаштириш йўналиши. Бу йўналишимиз Халқаро электралоқа иттифоқи (ITU), Европа телекоммуникация стандартлари институти (ЭTSI), Халқаро стандартлар институти (ISO) ва Халқаро электротехника комиссияси (IEC) каби дунё танийдиган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилади.

Шу билан бирга марказимиз мутахассислари Халқаро электралоқа иттифоқининг бир қатор секторларида тадқиқот комиссиясилари ва гуруҳларида аъзо сифатида фаолият олиб боради.

— Ҳозирда корхонангиз томонидан мамлакатимизда рақамлаштириш бўйича қандай янгиликлар амалга оширилмоқда?

— Давлатлараро миқёсда трансчегаравий электрон ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш чора тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирда корхонамиз томонидан амалга оширилаётган «Ишончли учинчи тараф» хизмати электрон ҳужжатларни давлатлараро алмашиш ва электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини, электрон ҳужжатнинг идентификатори ва яхлитлигини тасдиқлаш ҳамда натижада унинг юридик кучи ва ишончлилигини тан олиш билан боғлиқ жараёнларни автоматлаштириш учун мўлжалланган.

— Лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси йўналиши ҳақида батафсилроқ тўхталсак...

— Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация тармоқларининг жадал ривожланиши ва жаҳон ахборот технологияларининг такомиллашуви телекоммуникатсия объектларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга қатъий талаблар қўймоқда.

Алоқа объектларини лойиҳалаш ва қуриш фақат тегишли органларда фаолиятнинг ҳар бир тури учун тегишли литсензияга эга бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш телекоммуникация объектларини ишга туширишнинг мажбурий босқичидир.

Қурилиш объектларнинг лойиҳа ечимлари қуйидагиларни таъминлаши керак:

- замонавий техника ва илғор технологиялардан фойдаланиш;

- Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда тегишли меъёр ва қоидалар талабларига жавоб бермайдиган объектлар қурилишига йўл қўймаслик мақсадида лойиҳалаштирилаётган объектнинг техник, санитария, иқтисодий, шунингдек давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва экологик меъёрларга мувофиқлик сиёсати таҳлил қилинади.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари бўлими 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан томонидан берилган лицензия асосида ташкил этилган.

Бугунги кунда бўлим Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение объектлари, шу жумладан уяли алоқа, радиореле алоқаси, кабел телевидениеси, маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро алоқа тармоқлари, маълумотларни узатиш тармоқлари, маҳаллий компьютер тармоқлари ва бошқаларни қуриш бўйича ишчи лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш хизматини ҳам тақдим этади.

Марказнинг ваколатли мутахассислари тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида телекоммуникация объектларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш хизматларни кўрсатадилар.

— Хизмат кўрсатиш соҳасида яна қандай ўзгаришлар бўлди?

— «UNICON.UZ» ДУК томонидан маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази автоматлаштирилган ахборот тизимлар, ижтимоий лойиҳалар ва шу каби бошқа дастурий таъминотга эга лойиҳаларни амалиётга жорий қилиш ҳамда Республикада Дата-марказга бўлган эҳтиёжларни қондириш мақсадида ташкил этилиб, Co-location хизмати ишга туширилган. Шунингдек йил охирига қадар Мижозларга виртуал серверларни тақдим этиш хизматини (VPS) ишга тушириш режалаштирилган.

Дата-марказ Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, TIER-3 талабларига мувофиқ қурилган: узлуксиз кафолатланган электр таъминоти тизими иккита мустақил подстанция томонидан таъминланади ҳамда захираланган узлуксиз қувватлаш манбаи (UPS) ва дизел генераторлар комплекси ўрнатилган. Шунингдек, Дата-марказ қурилмаларини совутиш тизими N+1 захиралаш схемасига мувофиқ ташкил этилган. Мижозларнинг ҳар бир қурилмалари узлуксиз қувват манбаига уланиши кафолатланади.

Мижозларни техник қўллаб қувватлаш 24/7 режимида ишлайди ва тақдим этилаётган хизматлар сифати тўғрисида келишуви билан кафолатланган 99.9% (SLA) тақдим этилади.

Дата-марказ ёнғин содир бўлган тақдирда ҳам серверларнинг узлуксиз ишлашини таъминлайдиган газли ёнғинни ўчириш тизими билан жиҳозланган. Ёнғин ўчириш тизими газ ўчириш воситаси асосида ишлайди ва ёнғин сигнализация тизими (эрта жавоб сенсорлари ва ҳарорат сенсорлари) билан бирлаштирилган.

Ҳозирда «UNICON.UZ» ДУКнинг ишончли юқори технологик инфратузилмага эга Дата-маркази Cо-location хизматини кўрсатишни бошлаган ва ҳамкорликка тайёр.

Жорий якунига қадар мижозлар учун Дата-маркази томонидан булутли хизматлар (VPS) ҳам кўрсатилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг