Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Жаҳон жиноятлар индекси»: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

«Жаҳон жиноятлар индекси»: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Осиё мамлакатлари криминал харитаси.

Манба: «Numbeo»

«Numbeo» сервиси жаҳон мамлакатларидаги жиноятчилик даражаси индексини тақдим этди. Унда Ўзбекистон (28.62) 133 мамлакат орасида 108-ўринга жойлаштирилди — умуман олганда, бошқаларга солиштирганда, бу ёмон натижа эмас.

Ўзбекистон Бруней (107-ўрин) ва Руминия (109-ўрин) ўртасидан жой олди.

Харитада қизил билан жиноятчилик кўп, яшил билан жиноятчилик оз содир этилаётган мамлакатлар кўрсатилган.

Манба: «Numbeo»

Ўзбекистон Осиёдаги энг тинч 15 мамлакат орасида

Манба: «Numbeo»

Жиноятчилик даражаси бўйича жаҳонда 47-ўринда кўрсатилган Украина (48.84) Европа миқёсида 1-ўринни банд этган. Европада етакчи учликда, шунингдек, Швеция (47.43) ва Франция (47.37) ҳам бор.

Жаҳон миқёсида жиноятчилик энг авжига чиққан беш мамлакат: Венесуэла (84.36), Папуа-Янги Гвинея (80.04), ЖАР (77.29), Афғонистон (76.97), Гондурас (76.65).

Солиштириш учун: антирейтингда Қозоғистон — 34-ўринда, АҚШ — 50, Канада — 78, Россия — 79, Туркия — 83, Озарбайжон — 98, Сингапур — 100, Хитой — 101, Ўзбекистон — 108, Жанубий Корея — 110-ўринда.

Жаҳонда жиноятлар энг кам содир этилаётган беш мамлакат: Қатар (11.90), Тайвань (15.26), БАА (15.45), Грузия (20.50), Ўмон (20.62) — барчаси Осиё мамлакатлари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг