Нодира Алимова: «Ҳеч жойда ишламайдиган» қишлоқ аёллари тонг саҳардан то тунга қадар тиним билмай меҳнат қилишади
Жиззах вилоят «Қалб нури» аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг директори Нодира Алимова бир тадбирда менга грант ютганини айтиб қолди. Лойиҳанинг мақсади нима, деб сўрадим. Тошкент у ёқда турсин Жиззах шаҳрини кўрмаган опа-сингилларимизни шаҳар бўйлаб айлантириш, деди Нодира менга.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида 41,3 фоиз хотин-қизлар ишлайди
Мен ҳеч жойда ўқимаганман. Турмуш ўртоғим Россияда ишлайди. Уч нафар фарзандим бор.