
Фарғонада дори воситаларини қўлбола усулда ишлаб чиқараётган хонадон аниқланди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи 2004 йилда туғилган фуқаро «Шикорбеги» МФЙдаги хонадонларнинг биридан сифат сертификати ва яроқлилигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 2 005 дона ампулада «Мидокалм» ва 750 дона ампулада «L-Lizin Essinat» номли дори воситаларини ҳамда қадоқлаш учун керак бўладиган қоғоз қути ва йўриқномаларни сақлаб келгани аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

«Фармконтрол» дорихоналарни қалбаки дорилардан огоҳлантирмоқда
ССВ ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситалари ва тиббиёт буюмларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларни қалбаки дорилар савдоси юзасидан огоҳликка чақирмоқда.

Наманганлик фельдшер уй шароитида дори тайёрлаб учта вилоятга тарқатиб келган (видео)
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «Зодак», «Анаферон», «Хилак Форте» ва «Витамин В6» номли қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ҳамда сотиш билан шуғулланган тиббиёт ходимининг фаолиятига чек қўйилди.