«Боғибаланд»га туризм маҳалласи мақоми берилди: бу анжирзорни муаммолардан қутқара оладими?
Боққа кириб бораверар экансиз, анжир ҳиди димоқни қитиқлайди. Анжирзор орасидаги улкан ўрик соясида кўрпачалар солинган чорпоя, саранжом стол-стуллар. Тўрқовоқларда беданалар тинмай сайрайверади. Тепангда ипга тизилган анжир қоқи.