Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ХОҚ ва Токио-2020 ташкилий қўмитасининг қўшма баёноти: Олимпиада қолдирилади

ХОҚ ва Токио-2020 ташкилий қўмитасининг қўшма баёноти: Олимпиада қолдирилади

Томас Бах, Халқаро Олимпиа қўмитаси (ХОҚ) президенти ва Япония Бош вазири Синзо Абе Токио Олимпиадаси қолдирилганини эълон қилди. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси сайти маълум қилди.

Президент Бах ва Бош вазир Абе бутун дунё бўйлаб COVID-19 пандемиясининг одамлар ҳаёти учун зарарли томонлари ва бутун дунё бўйлаб спортчиларни ўйинларга тайёрланишига таъсири ҳақида гапириб ўтишди.

Кеча Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном, COVID-19 пандемияси тарқалиш тезлиги катта эканлигини таъкидлаган.

Ҳозирги шароитда ЖССТ томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, ХОҚ президенти ва Япония Бош вазири Токиода бўлиб ўтадиган ХХХИИ Олимпиада ўйинларини Токио олимпиадаси 2021 йилнинг ёзига қолдирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг