UFC супер жангчиси Рамзан Қодировнинг кучини синаб кўрди (видео)
Швециялик (асли чеченистонлик) UFC жангчиси Хамзат Чимаев машғулотлар пайтида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан курашди.
UFC жангчиси «Instagram»даги саҳифасида Чеченистон Республикаси раҳбари билан спорт залида спарринг ўтказаётган видеони жойлаштирди.
«Машғулотлар Чеченистон раҳбари бошчилигида қизғин давом эмоқда», — деб ёзади у.
Aввалроқ 26 ёшли Чимаев карьерасини тугатганини эълон қилганди. Лекин кўп ўтмай Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров жангчи билан суҳбатлашгани ва у бундан кейин ҳам жанг қилишини айтди.
Чимаев 2020 йилда икки ойдан сал кўпроқ вақт ичида UFCда учта жанг ўтказиб, учаласида ҳам ғалаба қозонди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter