Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев ва бошқалар Қозонга йўл олишди
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги йиғинни ўтказиш учун Россия Федерациясининг Қозон шаҳрига йўл олди. Вакилларимиз у ерда 9 августга қадар машғулот ўтказишади.
Таъкидлаш жоиз, ушбу йиғин келаси ой Туркиянинг Коня шаҳрида ўтадиган Ислом бирдамлиги ўйинларига қаратилган. Унда Баҳром Мендибоев махсус техник машғулотлар орқали спортчиларимизни энг юқори спорт формасига олиб чиқиши кўзда тутилган.
Қозон сафарига Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев, Адҳамжон Эргашев, Достон Ёқубов, Муҳаммадқодир Тоштемиров, Суннатилла Ўсаров, Сарварбек Зафаржонов, Ригина Адашбоева каби спортчиларимиз йўл олишди.
Тошкентда ўтадиган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигидан сўнг Нигора Сувонова, Шарофиддин Амриддинов ҳамда Турсуной Жабборова асосий жамоага бориб қўшилиши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter