Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия Осиё футбол конфедерациясига ўтиши мумкин

Россия Осиё футбол конфедерациясига ўтиши мумкин

Россияда Осиё футбол конфедерацияси (AFC)га ўтиш масаласи муҳокама қилинади. Россия футбол иттифоқи (РФИ) ижроия қўмитасининг яқин кунлардаги йиғилишида ушбу масала кўриб чиқилади.

«Ҳозир бу биз кўриб чиқишимиз керак бўлган имконият. Уни ижроқўмда кўриб чиқамиз. Бу ҳақда ҳали Осиё вакиллари билан гаплашмадим, чунки бизни европаликлар оиласига мансуб деб ҳисобловчи УЕФА бор. Ҳамкорлигимиз давом этмоқда», — РФИ раҳбари Александр Дюковдан иқтибос келтирди РИА Новости.

Дюков РФИ россиялик спортчиларнинг манфаатларини судларда ҳимоялашда давом этишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 28 февралида ФИФА ва УЕФА Украинадаги воқеалар туфайли Россия терма жамоалари ва клубларини халқаро мусобақалардан четлатган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг