Қозоғистонда бокс термаси мутасаддилари тўлиқ ишдан четлатилди
Қозоғистонда бокс бўйича эркаклар терма жамоаси мураббийлар штаби ишдан бутунлай четлатилди.
Қозоғистон бокс федерацияси қарори Спорт қўмитаси билан келишилган.
Шундай қилиб, қуйидаги ўзгаришлар юз берди:
1. Бош мураббий Мирзагали Айтжанов ва мураббийлар штаби таркибидан 10 нафар мутахассис эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, Қозоғистон бокс федерацияси вице-президенти Азиз Кожамбетов ҳам ўз лавозимини тарк этди.
2. Бокс бўйича Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Турсингали Эдилов Қозоғистон бокс федерацияси президенти маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Янги мураббийлар штаби кейинроқ таништирилади, дейилади ОАВ хабарида. Мазкур қарорлар катта эҳтимол билан Париж олимпиадасидаги муваффақиятсизликлар билан боғлиқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter