«Пахтакор» гуруҳда сўнгги ўринда қолиб кетди
Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг 5-турида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Эроннинг «Сепахон» жамоасига қарши баҳс олиб борди.
«Пахтакор» гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолиш учун мазкур ўйинда фақат ғалаба қозониши керак эди, аммо учрашувда Эрон клуби ғалаба қозонди. Беш ўйиндан кейин ҳисобида 3 очкогина тўплай олган «Пахтакор» ҳар қандай ҳолатда гуруҳ босқичини охирги ўринда якунлайди.
ОЧЛ
«Сепахон» (Эрон) – «Пахтакор» (Ўзбекистон) 2:1
Голлар: 1:0 — 76 Сажад, 1:1 — 79 Алижонов, 2:1 — 93 Сажад.
«Сепахон»: 45.Рашид Мазаҳири, 2.Муҳаммад Нежад Меҳди, 30.Георгий Гвелесиани, 11.Даниал Эсмаилифар, 19. Омид Акфан, 21.Саид Муҳаммад Карими, 17.Жалолиддин Али Муҳаммади, 10.Фаршод Аҳмадзода (20.Милод Жаҳони, 58), 7.Саид Ҳуссайни (9.Сажад Шаҳбоззода, 67), 80.Ясин Салмони (73.Суруш Рафеи, 58), 70.Шаҳриёр Могҳанло.
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Алексей Ларин, 23.Шерзод Аъзамов, 34.Фаррух Сайфиев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (46.Шаҳриёр Жабборов, 90+2), 11.Сардор Рашидов (42.Аббосбек Файзуллаев, 73), 18.Ҳожимат Эркинов, 27.Сардор Собирхўжаев, 14.Оливер Шаркич.
Огоҳлантиришлар: Фаршод Аҳмадзода (40), Сардор Собирхўжаев (44), Одилжон Ҳамробеков (74), Шерзод Аъзамов (83).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter