ЎФА Ўзбекистон ва КХДР ўйини бўйича мурожаат йўллади
5 сентябр куни Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ЖЧ саралаш баҳслари доирасида ўзаро учрашади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ўйинни «Бунёдкор» стадионида томоша қилиш истагида бўлган ҳамюртларимиздан жамоат тартибига қатъий риоя этиш, мухлислик маданиятига амал қилишни сўради.
«Майдонга тушиш қатъиян ман этилади! Аввалги учрашувлардан бирида ОФК томонидан белгиланган қоидаларни қўпол равишда бузиб, майдонга югуриб чиққан ва шу орқали тартибсизлик юзага келтирган мухлисларга нисбатан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан маъмурий ҳамда моддий жазо қўлланилгани ҳақида эслатиб ўтмоқчимиз.
Футболдан завқ олиб, қоидаларни бузмай, стадионда фаолият олиб борадиган юзлаб инсонлар меҳнатини ҳурмат қилиб, юқори кайфиятда учрашувга ташриф буюришингизни сўраб қоламиз», дейилади ЎФА мурожаатида.
Мазкур учрашувда ўмонлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам Аҳмад Абу Бакар ал-Каф, унга қанотларда ҳамюртлари Абу Бакар ал-Амри ва Рашид Ҳамид ал-Гаити ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида эса Қосим Матар ал-Ҳатми ишлайди.
Шунингдек, кувайтлик Абдуллоҳ Жамоли ВАР ҳаками сифатида фаолият юритади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter