Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

My.gov.uz портали спортчилар учун хушхабар эълон қилди

My.gov.uz портали спортчилар учун хушхабар эълон қилди

Ягона порталда «Спортчилар учун спорт паспортини олишга ариза бериш» хизмати ишга туширилди.

My.gov.uz орқали ариза юборилгач, спорт паспорти 6 иш кунида тегишли спорт ташкилотига етказиб берилади.

Спортчи паспортининг амал қилиш муддати — 5 йил.

Спортчи паспорти иккинчи ўсмирлар спорт разрядидан паст бўлмаган разрядга эга, тегишли спорт тури билан мунтазам шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида доимий иштирок этувчи спортчига берилади.

Хизматдан онлайн фойдаланиш жуда осон ва қулай. Бунинг ичун идорама-идора югариб юриш шарт эмас. Қолаверса, онлайн фойдалансангиз, 10 фоиз арзон тўлайсиз: 55 000 сўм ўрнига 49 500 сўм.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг