Криштиану Роналду танқидлар ёмғири остида қолди
Саудия Арабистонининг «Aл-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Aл-Иттифоқ»қа қарши жамоада дебют қилганидан сўнг футбол мухлислари томонидан танқид қилинди.
«Роналду ҳатто Саудия Aрабистонида ҳам дриблинг қила олмайди», — деб ёзган фойдаланувчилардан бири.
«Истеъфога чиқиши керак бўлган ўйинчи, зўрға ҳаракат қилмоқда», — деб ёзган бошқа мухлис.
Роналду «Aл-Иттифоқ» жамоасига қарши учрашувнинг илк дақиқалариданоқ сардор сифатида майдонга тушди ва сўнгги дақиқагача ўйнади, бироқ гол ура олмади.
«Aл-Наср» бразилиялик Aндерсон Талисканинг 31-дақиқада киритган голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Айни дамда «Aн-Наср» Саудия Aрабистони чемпионати турнир жадвалида 33 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Aл-Иттифоқ» 16 очко билан ўнинчи ўринда жойлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter