Камерун – Комор ороллари ўйинига келган 6 нафар мухлис ҳалок бўлди
Африка Миллатлар кубоги 1/8 финали, Камерун Комор ороллари ўйини арафасида Яундедаги «Пол Биа» стадионига кираверишда фожиа юз берди.
Камерун мезбонлик қилаётган ўйинни бевосита томоша қилиш учун келган минглаб мухлислар стадион дарвозалари олдида тўпланиб қолди, тиқилинчда оломоннинг оёғи остида қолиб кетган камида 6 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Маҳаллий ОАВ хабар беришича, жароҳат олган 20 га яқин киши касалхоналарга олиб борилган, улар орасида болалар ҳам бор.
Даҳшатли фожиага қарамай, ўйин белгиланган пайтида, маҳаллий вақт билан соат 19:00 да бошланди. Камерун — Комор ороллари — 2:1. Мезбонлар кейинги босқичда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter