Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда таеквондо WTнинг Пумсе йўналиши бўйича биринчи онлайн мусобақа ўтказилади

Жиззахда таеквондо WTнинг Пумсе йўналиши бўйича биринчи онлайн мусобақа ўтказилади

Карантин даврида уй шароитида машғулот олиб бораётган спортчиларни руҳлантириш ва уларнинг бўш вақтини самарали ўтишига ёрдам бериш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, малакали спортчиларни тайёрлаш тизимини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш мақсадида Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Таеквондо WT ассоциациясининг вилоят бўлими билан ҳамкорликда таеквондонинг Пумсе йўналиши бўйича биринчи онлайн мусобақа ташкил этилмоқда.

Онлайн мусобақа жорий йил 30 майдан 5 июнга қадар бўлиб ўтади. Мусобақада 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этишлари мумкин.

Мусобақада иштирок этувчи спортчилар ёш тоифаларига кўра 3 гуруҳга бўлинади:

1-гуруҳ: 7-13 ёшли спортчилар;

2-гуруҳ: 14-17 ёшли спортчилар;

3-гуруҳ: 18 ёшдан юқори спортчилар.

Мусобақада барча иштирокчилар Пумсе йўналиши бўйича ўз чиқишлари ёзилган видеолавҳаларни телеграм ижтимоий тармоғидаги t.me/Jizzax_onlayn_musobaqa группасига юборади;

Иштирокчилар чиқишларини бошлашдан олдин ўзларини таништириб (тўлиқ исми, фамилияси, отасининг исми, туғилган йили ва яшаш манзили) ўтади.

Мусобақада ёши ва жинсидан қатъий назар Жиззах вилоятининг барча аҳолиси иштирок этиши мумкин.

Онлайн чемпионатга жўнатилган видеолар мусобақанинг ташкилий қўмитаси аъзолари томонидан кўриб чиқилади. Мусобақада иштирок этиб, 1-3 ўринни эгаллаган спортчилар эса Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Олдинда Cизни бошқа спорт турлари бўйича ҳам қизиқарли онлайн мусобақалар кутиб турибди.

Маълумот учун телефонлар:

(90) 539-44-94
(99) 525-80-89
(72) 226-30-46

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг