Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Австралияга қарши майдонга тушади

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Австралияга қарши майдонга тушади

Фото:«ЎФА»

Таиландда якунига етиб бораётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси бугун учинчи ўрин учун баҳс олиб боради. Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун ҳам кечадиган мазкур баҳсда Австралия терма жамоаси бизга рақиблик қилади.

Бўлажак баҳс Бангкокдаги  «Ражамангала» стадионида Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади. Ўйинни БААдан бўлган Муҳаммад Абдулла Ҳассан бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, ярим финалда Ўзбекистон Саудия Арабистонига, Австралия эса Жанубий Кореяга имкониятни бой берган эди. 

U-23 Осиё чемпионати. 

3-ўрин учун. 25 январь, 17:30.

Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан (БАА)

Австралия – Ўзбекистон

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг