Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Анвар Бойназаров рақибини сониялар ичида қулатди (видео)

Анвар Бойназаров рақибини сониялар ичида қулатди (видео)

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Анвар Бойназаров қарийб бир йиллик танаффусдан сўнг навбатдаги жангини ўтказди.

Бойназаров Даллас шаҳридаги LFA 121 турнири доирасида америкалик Жон Фамга қарши октагонга кўтарилиб, жангнинг 22-сониясида рақибини нокаутга учратди. 

Маълумот учун, 33 ёшли Анвар Бойназаров ўтган йилнинг март ойида АҚШнинг Флорида штатида ташкил этилган Cоmbat Night турнирида мезбон спортчи Роб Фуллерни муддатидан аввал нокаут эвазига мағлуб этган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг