Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бизнинг ўз кучимиз ва ўз йўлимиз бор — Президент

Бизнинг ўз кучимиз ва ўз йўлимиз бор — Президент

Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилгани хабар қилинган эди. «O'zbekiston 24» телеканалидаги «Menimcha» ахборот-таҳлилий кўрсатувида ушбу йиғилиш бўйича лавҳа эфирга узатилди.

Шавкат Мирзиёев йиғилишда сўзлаган нутқи давомида беш йил муқаддам Каттақўрғон полигонида гувоҳ бўлган оғир вазият ҳақида эслаган ва ўшанда мудофаа вазирини нима учун ишдан олганини айтиб ўтган.

— Ўшанда Каттақўрғон полигонидаги вазиятни кўриб ҳайрон қолганман. Ўзим ҳам мудофаа вазирлиги бундай аҳволда эканини билмаган эканман. Мудофаа вазирини ҳам Каттақўрғонга борганда олиб ташлаганман.

Ҳозир бориб кўринглар, Каттақўрғон полигонида вазият қандай эканини, — деди давлат раҳбари.

Давлат раҳбари бир неча кун олдин Қозоғистонда бўлган оғир вазият ҳақида фикр билдираркан, энг аввало халқнинг розилиги учун ишлаш лозимлигини яна бир бор айтиб ўтди.

— Нима учун мен иш бошлаган биринчи кунданоқ одамларни рози қилайлик, деб айтиб келаман. Халқни рози қилиб қўйишимиз шарт, — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Президент ўз нутқи давомида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари юртимиз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада қудратга эга эканини алоҳида таъкидлади.

— Бизнинг ўз кучимиз ва ўз йўлимиз бор. Биз бировга қарам бўлмаймиз. Ҳаммамиз бир куч бўлиб, ишлашда давом этсак мақсадга эришамиз, — деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 2008–2017 йиллар оралиғида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимида Қобул Бердиев фаолият юритган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг