Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Озарбайжон Мустақиллик куни нишонланди

Ўзбекистонда Озарбайжон Мустақиллик куни нишонланди

Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва унинг ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази расмий қабул ташкил қилди.

Элчи Ҳусайн Гулиев меҳмонларни самимий қутлаб, 28 май санасида Озарбайжон Халқ Республикаси ташкил этилганига 106 йил тўлаётганини айтди.

Қайд этилишича, шарқда илк демократик республика бўлган Озарбайжон Халқ Республикаси 1918 йил 28 майда ташкил қилинган.

«1991 йили ўз мустақиллигини янгидан барпо қилган Озарбайжон халқи умуммиллий лидери Ҳайдар Алиевнинг олиб борган муваффақиятли сиёсати натижасида демократик ва ҳуқуқий давлат қурилишида буюк ютуқларга эришди, нефть стратегияси амалга оширилиши бошланди, суверен Озарбайжоннинг динамик юксалишининг асоси қўйилди», —деди элчи Ҳусайн Гулиев.

Озарбайжон-Ўзбекистон алоқаларидан ҳам сўз очган дипломат ҳамкорлигимиз юксак даражада эканини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг