Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлмасдан, кузатувчи мақомида қолмоқчи

Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлмасдан, кузатувчи мақомида қолмоқчи

Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомида бўлмоқчи. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев янги сайланган Ўзбекистон Сенатининг биринчи ялпи мажлисидаги чиқишида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Хabar.uz» мухбири.

«Интеграциялашув ҳақида икки оғиз айтсам. Мустақиллигимизни бериб қўямиз, деган гаплар шунчаки ҳою-ҳавас гаплар. Ким бериб қўяди мустақилликни? Бунақа бўлмайди. Бундан ташқари кузатувчи дегани, аъзо дегани ҳам эмас. Биз кузатувчи мақомида нима яхши, нима ёмонлигини кузатамиз. Асосий ўринда халқ манфаатлари туради», — деди давлат раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг