Ўзбекистон ТИВ Қорабоғ бўйича янги баёнот берди
Ўзбекистон Қорабоғда бўлиб ўтган сайловларни тан олмайди. Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақда махсус баёнот берди.
«Ўзбекистон Республикаси дўст Озарбайжон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди, унинг ички ишларига ҳар қандай аралашувни қоралайди ва 2023 йил 9 сентабр куни Қорабоғда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди», дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтиш керак, Тоғли Қорабоғ миллий ассамблеяси (парламенти) Самвел Шаҳраманянни тан олинмаган республиканинг янги президенти этиб сайлади. Унга парламентдаги 23 депутатдан 22 нафари овоз берди.
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги президентлик сайловини «Озарбайжон Республикасининг конституцияси ва қонунлари, халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойилларини қўпол равишда бузиш» деб атаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter