Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Zamin Education» таълим платформаси ва синфлари ишга туширилди (фото)

«Zamin Education» таълим платформаси ва синфлари ишга туширилди (фото)

14 апрель куни «Zamin Education» таълим платформаси ва синфлари республикамиз вилоятларида ишга туширилди.

Тадбирда Тошкент шаҳридаги 101, 102 ва 106-ихтисослаштирилган интернат-мактаб ўқувчилари ва информатика фани ўқитувчилари иштирок этишди. Вилоятларда жойлашган мактаб ўқувчилари онлайн-видеоанжуман алоқаси орқали тадбирда қатнашдилар.

«Zamin Education» лойиҳасининг синов босқичи ижобий натижа берганидан сўнг уни бутун республика бўйлаб йўлга қўйиш қарори қабул қилинди. Ўзбекистондаги эшитиш қобилияти заиф бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 18 та мактабда информатика синфлари замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Лойиҳа доирасида ахборот технологиялари ва робототехника фанларини ўргатиш методологияси жорий етилди. Zamineducation.uz онлайн таълим платформаси ишга туширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг