Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юқори Чирчиқда коронавирусга қарши шифохона 5 кунда қурилади (фото+видео)

Юқори Чирчиқда коронавирусга қарши шифохона 5 кунда қурилади (фото+видео)

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида коронавирусда гумон қилинганлар карантинда сақланадиган шифохона қурилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

«Бебаҳо бойлигимиз – соғлиғимизни муҳофаза қилишга қаратилган хайрли ишларнинг эътиборга муносибларидан бири Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 53 гектар ҳудудда бошлаб юборилди.

Қисқа фурсатда барпо этиладиган шифохонада хориждан чартер рейсларда келаётган ватандошларимиз карантинда бўлишади. Шифохона пойтахтдан 25 километр узоқликда. Бу ерда барча шароитлар мавжуд бўлади. Шифохонани 5 иш кунида барпо этиш кўзда тутилган», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг