Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусобод туманида газ ходимининг қинғирлиги фош этилди

Юнусобод туманида газ ходимининг қинғирлиги фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан «Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Юнусобод тумангаз» бўлими ходими Р.Т. хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро А.нинг яшаш хонадонига янги газ ҳисоблагич ускунасини ўрнатиб бериш ҳамда фойдаланилган табиий газ учун ҳисобланган 1,2 млн сўм қарздорликни йўқ қилиб бериш эвазига 750 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг