Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яқин соатлар ичида фақат Тошкент вилоятида коронавирус ҳолати аниқланди

Яқин соатлар ичида фақат Тошкент вилоятида коронавирус ҳолати аниқланди

Фото: «Irk.today»

2020 йил 25 сентябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 462 (+70) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг барча 70 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 311 нафар, Тошкент вилоятида 81 нафар, Наманган вилоятида 35 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 35 нафар, Сурхондарё вилоятида 19 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Навоий вилоятида 10 нафар, Самарқанд вилоятида 6 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 50 954 (+513) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 058 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг