Японияга қарши деярли иккинчи таркиб билан ўйнаймиз
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Японияга қарши ўйин учун бошланғич таркибни эълон қилди.
Аргентиналик мутахассис кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтганидек, японларга қарши баҳсда етакчи футболчиларга дам берган.
Таркиб эса қуйидагича кўриниш олди: Игнатий Нестеров, Даврон Ҳошимов, Егорь Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Фаррух Сайфиев, Отабек Шукуров, Фозил Мусаев, Жавоҳир Сидиқов, Достонбек Ҳамдамов, Икром Алибоев, Элдор Шомуродов.
Ал-Айндаги учрашув Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter