Ягона портал огоҳлантириш эълон қилди
Телеграм тармоғи орқали танишларингиздан ёки бегоналардан юқоридаги каби «дастурни ўрнатсангиз 2 млн сўм пул оласиз» мазмунидаги хабарлар келса, асло ишонманг, дейилади огоҳлантиришда.
Қайд этилишича, мазкур хабарлар мутлақо асоссиз бўлиб, фирибгарлар бу усулдан ғаразли мақсадларда фойдаланишлари мумкин.
Бундай иловаларни ҳеч қачон очиб кўрмаслик тавсия этилади.
My.gov.uz иловасини фақат расмий маркетплейслардан (Google Play Store ва Apple App Store) юклаб олиш мумкинлигини, илова бошқа йўллар орқали тарқатилмаслиги айтилади.
Шунингдек, ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ҳақидаги ишончли маълумотларни фақат унинг расмий саҳифаларидан олиш мумкинлиги эслатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter