Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хаста отасига қарамаган эркак 15 ойга қамалди — Хитой

Хаста отасига қарамаган эркак 15 ойга қамалди — Хитой

Фото: Shanghai Court

Хитойда 45 ёшли эркак хаста отасига қарамагани учун 15 ойга қамалди, деб ёзади Asia One.

Маҳаллий матбуотга кўра, шанхайлик эркак қандли диабет ва бошқа сурункали касалликларга чалинган кекса отаси соғлиғига эътибор қаратмаган. Пенсионер зарур ёрдам ололмай, 74 ёшида вафот этди.

Бундан ташқари, айбланувчи Ванг дафн маросимини ҳам уюштирмади, отнинг жасадини квартирада қаровсиз қолиб кетган. Нохуш ҳиддан қўшнилар полицияга қўнғироқ қилгандагина, ходимлар эшикни очишган.

Кейинчалик маълум бўлишича, нафақахўр умрининг сўнгги олти кунида гапира олмаган ва юра олмаган.

Ушбу воқеа Хитойдаги ижтимоий тармоқларда катта муҳокамага сабаб бўлди. Эркакнинг қилмиши кескин қораланиб, унга енгил жазо берилгани ҳақида кўп ёзилди. Айрим фойдаланувчиларнинг фикрича, ўғилнинг бу ҳаракати қотилликка тенг. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг