Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вертолётда учиб, вазиятни ўрганиб юрибману... — Шавкат Мирзиёев

Вертолётда учиб, вазиятни ўрганиб юрибману... — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Бухоро вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув вақтида Олот воқеаларини эслади ва Сардоба офатига ҳам тўхталиб ўтди.

— Сардобада бўлган офатни мен кинода ҳам кўрмаган эдим. Мана энди гапирсам бўлади — вертолётда учиб, вазиятни ўрганиб юрибману, оқиб бораётган одамларни, дов-дарахтларга осилиб қолган болаларни кўргандим.

Ўша вақтда Миллий гвардия ходимлари катта қаҳрамонликлар кўрсатди. Уч нафар гвардиячи қаҳрамонларча ҳалок бўлди, аммо одамларнинг ҳаётини сақлаб қолдик.

Бу ҳам кўргулик, катта синов бўлди. Бу синовлардан нима учун ўтдик? Бирлашганимиз, забардаст бўлганимиз учун. Олот воқеасидан ҳам, Сардоба воқеасидан ҳам бирдамлик билан ўта олдик.

Бошимизга катта синовлар келди ва улар туфайли биз тобландик, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг