Венгрия тарихида биринчи марта аёл киши президент бўлди
Венгрияда янги президент сайланди. Энг кўп овоз олган 44 ёшли Каталин Новак — мамлакат тарихидаги илк аёл президент .
Новак учун Давлат йиғини аъзоларининг учдан икки қисми овоз берди. У 10 майда ваколат муддати тугайдиган Янош Адернинг ўрнини эгаллайди.
Каталин Новак Оила масалалари бўйича вазир бўлиб ишлаган. Унинг номзодини «ФИДЕС — Венгрия фуқаролар иттифоқи» етакчи партияси кўрсатганди. Партия раҳбари — Венгрия бош вазири Виктор Орбан.
Каталин Новакнинг президентлик учун ягона рақиби — 79 ёшли иқтисодчи Петер Рона эди. Унинг номзоди мухолифатчи партиялар томонидан илгари сурилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter