Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркиядаги зилзила оқибатида камида 150 километрли ёриқ ҳосил бўлди

Туркиядаги зилзила оқибатида камида 150 километрли ёриқ ҳосил бўлди

Фото: Wikipedia

Туркия жанубидаги зилзила литосфера плиталарини силжитиб юборди. Италия Геофизика ва вулқоншунослик миллий институти президенти Карло Дольони бу ҳақда маълумот берди.

Геологик силжиш оқибатида Арабистон плитаси Анатолия плитасига нисбатан шимоли-шарқдан жануби-ғарбга томон 3 метрга сурилди, дея профессордан иқтибос келтирди Corriere della Sera газетаси. Олим буни Туркия жануби-ғарбга силжишига тенг силжиш, дея таърифлади.

Карло Дольони тушунтиришича, зилзила оқибатида ҳосил бўлган ёриқнинг катталиги камида 150 километрга тенг. Ҳодиса бир неча ўн сониялар ичида содир бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 6 феврал куни Туркия жануби-шарқида магнитудаси 7,7 баллга тенг зилзила содир бўлди. Суриянинг бир нечта ҳудудлари ҳам табиий офатдан жиддий зарар кўрди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони Туркияда 3 549 нафарга етган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг