Трамп Маск билан матбуот анжумани ўтказади

АҚШ президенти Дональд Трамп жума куни миллиардер Илон Маск билан матбуот анжумани ўтказишини эълон қилди.
«Эртага шарқий соҳил вақти билан 13:30 да (Тошкент вақти билан 22:30) Илон Маск билан Оқ уйда матбуот анжумани ўтказамиз. Бу унинг расмий лавозимдаги охирги куни бўлади. Аммо бу бутунлай хайрлашув эмас — у ҳар доим биз билан бўлади ва бизга ёрдам беради. Илон — ажойиб инсон! Эртага Оқ уйда кўришамиз», — деб ёзган Трамп.
Илон Маск эса аввалроқ ўзининг АҚШ маъмуриятидаги ваколати якунланаётганини билдириб, Трампга миннатдорлик изҳор этган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter