Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдан Россияга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Тошкентдан Россияга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Тошкент–Екатеринбург–Тошкент йўналиши бўйича 13 мартдан қўшимча авиақатнов йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ расмий каналида хабар берди.

13 ва 20 март кунлари Тошкентдан Екатеринбургга қўшимча авиақатновлар амалга оширилади. Қуйида ҳаво кемаларининг ҳаракат жадвали эълон қилинган:

Тошкентдан учиш: 19:00 (Тошкент вақти билан);
Екатеринбургга етиб бориш: 22:00 (Екатеринбург вақти билан);
Екатеринбургдан учиш: 23:40 (Екатеринбург вақти билан);
Тошкентга етиб бориш: 02:30 (Тошкент вақти билан).

Қайд этилишича, Тошкент–Екатеринбург йўналиши бўйича авиачипта нархи 2 593 810 сўм (багажсиз), 2 966 363 сўмни (багаж билан) ташкил қилади. Екатеринбург–Тошкент йўналишидаги қатнов билети нархи эса 25 429 рублдан (багажсиз) ва 29 409 рублгача (багаж билан) бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг