Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 9 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди

Тошкентда 9 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди

2024 йил 19 сентябрь куни Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳудудида BYD машинасини бошқариб кетаётган аёл йўлдан ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборгани ва 9 ёшли қизча олган тан жароҳатлари сабаб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

ЖИБ Сергели туман судида мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят кўриб чиқилди.

Суд ҳукми билан ҳайдовчига нисбатан 2 йил муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг