Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистоннинг қайси ҳудудларида коронавирус кўпроқ қайд этилмоқда?

Тожикистоннинг қайси ҳудудларида коронавирус кўпроқ қайд этилмоқда?

Фото: «РИА Новости»

Тожикистонда COVID-19 аниқланган беморлар сони душанба куни кечга бориб 102 тага кўпайиб, 230 нафарга етди, 3 киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди «РИА Новости» соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига таяниб.

«Тожикистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 230 нафарга етди. Бу 2 майдаги ҳолатдан кўра 102 тага кўп, 3 киши вафот этди», — деди агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, 4 май куни кечки ҳолатга кўра 208 киши мамлакат шифохоналарида тиббий назорат остида сақланмоқда. Ўтган бир кеча-кундузда 246 кишининг соғлиги яхшилиги боис тиббиёт муассасаларидан чиқарилган.

COVID-19 га чалинган 230 та бемордан 110 нафари Душанбе, 22 нафари республика тасарруфидаги шаҳар ва туманлар, 7 нафари Тоғли-Бадахшон автоном вилояти, 21 нафари Хатлон вилояти, 70 нафари Сўғд вилоятида қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг