Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли ўзбек актёри мусулмон эътиқодига тўғри келмайдиган лойиҳадаги иштирокини тўхтатди

Таниқли ўзбек актёри мусулмон эътиқодига тўғри келмайдиган лойиҳадаги иштирокини тўхтатди

Фото: «themag.uz»

Таниқли актёр, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов «Инжил»ни овозлаштириш ишларида иштирок этаётганини билдиргани кўпчиликнинг танқид ва эътирозига сабаб бўлганди. Бундай хатти-ҳаракати мусулмон эътиқодига тўғри келмаслигини англагач, актёр мазкур лойиҳада иштирокини тўхтатди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқ орқали қуйидагича маълум қилди:

«Ассалому алайкум, азиз диндошлар! Барчангизга Парвардигори ОЛАМ инъом этган янги кун муборак бўлсин!

Ижтимоий тармоқларда жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлган мавзуда янги пост қолдирмоқчиман.

Маълумингизким, янги лойиҳа устида иш жараёнлари бошланган эди. Ушбу жараённи ёритиш мақсадида изоҳли расм қолдирилганди. Аммо, авваламбор, бу иш, исломий жиҳатдан куфр саналгани, муқаддас динимизда ушбу лойиҳа учун рухсат йўқлиги ва мухлисларнинг фикрларини инобатга олиб, ушбу лойиҳадаги иштирокимни тўхтатганимни расман эълон қилмоқчиман!

Мен шу пайтгача мухлисларимни тарихий ва замонавий образларим билан хурсанд қилиб келганман ва бундан буён Парвардигор қанча умр берган бўлса, халқимиз учун ана шундай образларни яратишга ҳаракат қиламан.

Ушбу масала бўйича ўзларининг объектив фикрларини билдирган биродарларимизга Оллоҳнинг марҳамати ва раҳматини тилайман. Тилига эрк берган, диний муомала маданиятини унутганларга эса Яратгандан инсоф сўраб қоламан!

Барчангизга дунё ва охират яхшилик ва саодатини тилаб, ҳаммаларингизга ҳурмат-эҳтиромини изҳор этиб,

Муҳаммадали Абдуқундузов!»

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг