Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сув соҳасида саводхонлик: UzWaterAware лойиҳаси натижалари

Сув соҳасида саводхонлик: UzWaterAware лойиҳаси натижалари

Бутун дунёга дахлдор оламшумул муаммолар ҳақида сўз кетганда, беихтиёр сув масаласи тилга олинади. Одамзод, ҳайвонот, наботот оламини усиз тасаввур қилиш қийин. Чунки ҳаёт манбаи ва тирикчилик тарзи сув билан боғлиқлиги аён. Шундай экан, бу борадаги муаммоларни ҳал этиш бутун дунё аҳлининг диққат-эътиборида бўлиши табиий.

Марказий Осиё минтақавий экология маркази томонидан Европа Иттифоқи кўмаги остида амалга оширилган UzWaterAware лойиҳаси — «Ўзбекистонда сув ва экологияни барқарор ривожлантириш бўйича хабардорликни ошириш ва ҳамкорлик» деб номланади.

Пойтахтимиздаги Hilton меҳмонхонасида 2020 йилнинг 28 ва 30 октябрь кунлари лойиҳанинг якуний ва ҳисобот дастурлари бўлиб ўтмоқда. Асосий мақсад UzWaterAware лойиҳаси сув бўйича саводхонликни ошириш борасида амалга оширилган ишлар натижаларини сарҳисоб қилишдир.

Аҳоли кенг қатламларининг иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг аҳамияти ҳақида хабардорлик ва билим даражасини ошириш, шунингдек, вазирликлар ва уларнинг матбуот хизматлари, ННТ, ёшлар ташкилотлари ҳамда ОАВ билан ҳамкорликни ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш кабилар лойиҳанинг асосий мақсадлари таркибига киради.

Лойиҳанинг натижаларини сарҳисоб қилиш ва эришилган ютуқларни муҳокама қилиш учун халқаро ва давлат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, бевосита фаол ҳамкорлар ва лойиҳа иштирокчилари – нодавлат ташкилотлар вакиллари, экспертлар, журналистлар иштирок этишмоқда.

Қайд этилишича, UzWaterAware лойиҳаси кенг қамровда ва бепул тарқатиш учун махсус қўлланмалар тайёрлаган:

сув ҳақидаги 5 та анимацион ролик, сув-экология дарсини ўтказиш учун тайёр қўлланма форматида яратилган (рус, ўзбек ва инглиз тилларида). Уларни YouTube даги UzWaterAware Project канали ҳамда мазкур роликларни эълон қилган Интернет-ОАВ ва ҳамкорларнинг сайтларидан юклаб олиш ёки кўриш мумкин;

1 та таълим онлайн-платформаси: www.uzwateraware.uz, унда «Барқарор ривожланиш мақсадида сувдан оқилона фойдаланиш масалаларини ёритиш» мавзусидаги билим берувчи онлайн курс жойлаштирилган (ЗЖРМ билан ҳамкорликда талабалар, ёш журналистлар ва сув ҳамда экология масалаларини ёритишга қизиққанларнинг барчаси учун мўлжалланган (контент ўзбек ва рус тилларида);

сув ҳақида 2 та ёрқин безакли китоб электрон форматда: «Бебаҳо сув ҳақида қимматли билимлар» болалар китоби (ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида), ҳамда китобхонларнинг кенг кўлами учун мўлжалланган «Сув йўли» китоби (рус ва ўзбек тилларида). Уларни www.carececo.org сайтида кўриш ва юклаб олиш мумкин.

Раҳимбой Жуманиёзов,
Тошкент ирригация институти матбуот хизмати раҳбари

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг