Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сут ва сут маҳсулотлари истеъмолидан воз кечиш нималарга олиб келади?

Сут ва сут маҳсулотлари истеъмолидан воз кечиш нималарга олиб келади?

Овқатланиш рационида сутнинг бўлмаслиги муаммоларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда aif.ru нашрига тиббиёт фанлари номзоди, диетолог, Россия федерал озиқланиш ва биотехнология илмий маркази катта илмий ходими Наталя Денисова маълум қилди.

Сут маҳсулотларидан воз кечиш оқсил ва аминокислоталарнинг этишмаслиги, Б витаминлари, магний, калий, фосфор ва калцийнинг етишмаслигига олиб келиши мумкин.

Ушбу элементлар суякларни мустаҳкамлайди, асаб тизимини қўллаб-қувватлайди ва қон босимини пасайтиради.

Бундан ташқари, сутдан воз кечганингизда кайфиятингиз ёмонлашади ва ишда самарадорлик пасаяди, чунки сут табиий эндорфин бўлиб, қувонч гормонларини ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, тинчлантиради ва яхши ухлашга ёрдам беради.

«Агар биз ҳар куни 2-3 порция сут маҳсулотларини истеъмол қилсак, озиқ-овқатимизда етарли миқдорда калций борлигига амин бўлишимиз мумкин», - дейди эксперт.

Сут ва сут маҳсулотларидан воз кечишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг