Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Словакия бош вазири энди уй шароитида даволанади: унга суиқасд уюштирилганди

Словакия бош вазири энди уй шароитида даволанади: унга суиқасд уюштирилганди

Май ойининг ўрталарида суиқасд уюштирилган Словакия Бош вазири Роберт Фицо уй шароитида даволанишга ўтказилди. Ҳамкасбларининг сўзларига кўра, соғлигини тиклаши учун у узоқ муддат даволаниши керак.

Фицонинг шифохонадан уйига жавоб берилиши ҳақида у ўқотар қуролдан жароҳатланганида келтирилган Банска-Бистрица шаҳри шифохонаси маъмурияти хабар берди.

30 май куни шифохона маъмурияти Фицо реабилитация жараёнини бошлагани ва тиббий комиссия қарори билан қўшимча текширувдан ўтгани, бу эса унинг «саломатлигининг ижобий динамикаси» тасдиқланганидан дарак эканини маълум қилди.

Аввалроқ Словакия бош вазири ўринбосари ва мудофаа вазири Роберт Калиняк суиқасддан сўнг Фицонинг даволаниши жароҳатнинг оғирлиги туфайли узоқ давом этиши мумкинлигини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, Словакия Бош вазири Роберт Фицо 15 май куни суиқасдда яраланган эди. Унга суиқасд уюштиришда гумон қилинган 71 ёшли ёзувчи Юрай Цинтула ҳужум жойида қўлга олинганди. Унга 25 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг