Самарқандда бир оилага $150 минг эвазига «АҚШ орзуси»ни ваъда қилган шахс ушланди

Фуқароларни АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишга уринган маҳаллий ҳамда хорижий фуқароларнинг ҳаракатлари бартараф этилди.
ДХХ томонидан Бош Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро хорижлик фуқаронинг ишончига кириб, уни ва 4 нафар оила аъзоларини ҳар бирини 30 минг АҚШ долларидан, жами 150 минг АҚШ доллари эвазига Туркия давлати орқали АҚШга ишлаш учун юборишини айтади. Сўнгра, виза ҳужжатларини мансабдор танишлари орқали тайёрлаб бериши учун олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 йилда туғилган хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади. Сўнгра, мазкур сохта паспортлар ёрдамида АҚШга Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари орқали уларни жўнатиб юбориши эвазига жами 25 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу фуқаро олдиндан 12 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан қалбаки паспорт ва ID-карталар ҳам ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳар иккала ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter