Россияга қарши 13-санкция пакети жорий қилинмоқда
Европа Иттифоқи элчилари Россияга қарши 13-санкция пакети бўйича келишиб олдилар, деб хабар беради Бельгиянинг Европа Иттифоқи Кенгашидаги ваколатхонаси Х. саҳифасида.
«Ушбу пакет Европа Иттифоқи томонидан тасдиқланган энг кенг қамровли пакетлардан биридир. У ёзма тартибдан ўтади ва 24 февралда расман тасдиқланади», — дея аниқлик киритди ваколатхона.
Bloomberg Россиянинг мудофаа саноати корхоналарига қурол ишлаб чиқариш ёки асосий технологиялар ва электрон компонентларни етказиб бериш билан боғлиқ бўлган 55 компания ва 60 киши янги чекловлар киритилаётганини ёзди. Шунингдек, агентлик маълумотларига кўра, санкциялар рўйхатига бир қатор амалдорлар қўшилиши мумкин.
ЕИ 2022 йилдан бери Россияга қарши 12 та санкция пакетини жорий этган, охиргиси декабрь ойида қабул қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter