Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда қаровсиз қолдирилган ўзбекистонлик қизалоқ Ватанга қайтарилди

Россияда қаровсиз қолдирилган ўзбекистонлик қизалоқ Ватанга қайтарилди

Бугун, 19 ноябрь куни ИИВ ва ТИВ ходимлари кўмагида Тошкентга Россиядан 13 ёшли қизалоқ олиб келинди.

Маълум бўлишича, қиз 6 ёшида онаси билан бирга Россия Федерациясига доимий яшаш учун кўчиб кетган. Қиз ва унинг онаси йиллар давомида турли қийинчиликларга дуч келган. Онасининг ҳаёти янги жойда ўнгланмагани сабабли на уй-жой, на доимий иш топилган. Энг ачинарлиси – қиз шу вақтгача мактаб таълимига жалб қилинмаган.

Бу ҳолат натижасида қиз узоқ вақт давомида назоратсиз қолган ва маҳаллий полиция рейди давомида реабилитация марказига жойлаштирилган.

19 ноябрь куни халқаро келишувлар асосида, Москва вилояти Сергиев Посаддаги «Надежда» ижтимоий маркази ходимлари кузатувида, тунги рейс орқали қиз Ўзбекистонга қайтарилди.

«Қизнинг қайтарилишидан олдин, Агентлик ҳудудий бошқармаси унинг хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўрди. Қизчани вақтинча қабул қилиб оладиган ва уни таълимга йўналтириш билан шуғулланадиган  оила тайёрланди. Бу оила қизалоқ онаси билан қайта кўришгунгача унга ғамхўрлик қилади», – дейилади Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабарида.

Агентлик, шунингдек, хориждаги ота-онасиз қолган ёки қийинчиликларга дуч келган болаларни ватанга қайтариш ва уларга кўмак кўрсатиш бўйича фаолияти давом этаётганини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг