Россияда 18 йил бедарак кетган шахс Ўзбекистонга қайтарилди
Асли Тошкент шаҳридан бўлган фуқаро П.К 2003 йилда Россияга ишлаш мақсадида кетади. Маълум бир вақтдан кейин саломатлиги ёмонлашиб, инсульт бўлиши натижасида яқинлари билан алоқаси узилади.
Орадан 18 йил ўтиб, фуқаро Самара шаҳридан топилди. Унинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз, ишсиз, бошпанасиз кўчада яшаб юрганлиги аниқланди.
Шунингдек, яна бир сурхондарёлик юртдошимиз И.Т Самара шаҳрида соғлиги ёмонлашиб, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши ва паспортининг йўқолиши натижасида мураккаб вазиятга тушиб қолгани ҳақида мурожаат келиб тушган.
Ушбу фуқароларга мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан «Ватанга қайтиш гувоҳномаси» расмийлаштириб, Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликда Қозон-Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилди.
Уларни Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти масъул ходимлари ва яқин қариндошлари кутиб олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter