Россия Volvo ва Mercedesдан қолишмайдиган юк автомобилини чиқармоқчи

Россияда 2025 йил ёзида БАЗ юк машиналарини серияли чиқариш бошланади, улар йўл танламаслик хусусиятлари бўйича Volvo ва Mercedes-Benz машиналаридан қолишмайди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«БАЗ юк машинаси катта еттилик (юк машиналари ишлаб чиқарувчи етти компания: Volvo, MAN, Scania, Mercedes, DAF, Iveco ва Renault — ТАСС изоҳи)нинг йўл танламас машиналари ўрнини босиш учун чиқарилади. Йўл танламаслик бобида БАЗ уларни сезиларли ортда қолдиради ва кўпроқ Tatraга яқин, — деди («Алмаз-Антей» концерни таркибидаги) «Романов» АЖ бош директори Дмитрий Гречухин.
Бош директорнинг айтишича, янги автомобиллар сертификталашдан ўтмоқда ва 2025 йил ёзида 200 донаси ишлаб чиқарилади, йиллик ҳажмни 2027 йилда 2 мингтага етказиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter