Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Росгвардия генерали ҳибсга олинди

Росгвардия генерали ҳибсга олинди

Россия гвардияси марказий округи қўмондони ўринбосари, генерал-майор Вадим Драгомиретский порахўрлик бўйича қўзғатилган жиноий иш доирасида 48 соатга ҳибсга олинди. Бу ҳақда Давлат думаси депутати Александр Хинштейн маълум қилди.

Унга кўра, 22 март куни суд қўлга олинган шахсга нисбатан кейинги эҳтиёт чораси тўғрисида қарор қабул қилади. Генерал терговчиларга олинган пулларнинг бир қисмини қайтариб берган. Унга нисбатан пора олиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича жиноий иш очилган.

Драгомиретский Москва вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирини реконструкция қилиш билан шуғулланувчи пудратчидан мунтазам пул олишда гумон қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, генерал-майор 19 миллион рубль олган.

Росгвардия директори Виктор Золотовнинг қарорига кўра, гумонланувчини эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш тўғрисида ҳужжатлар қабул қилинган. Драгомиретский ўз айбига иқрор бўлиб, иқрорнома ёзган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг