Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонлик ишсиз ёшларга қуён боқиш учун субсидия ажратилади – лойиҳа

Қорақалпоғистонлик ишсиз ёшларга қуён боқиш учун субсидия ажратилади – лойиҳа

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан 2022 йил 19 апрелдаги 195-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси тўғрисидаги низомга Қорақалпоғистонлик ишсиз ёшларни иш билан таъминлашга оид бандлар қўшилмоқда.

Унга кўра, Жамғарма маблағларидан, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга уй шароитида қуёнчиликни ташкил этиш учун субсидиялар ажратиш мақсади учун ҳам фойдаланилади.

Бунда:

  • қуён сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6  бараваригача;
  • махсус қафас сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг  6  бараваригача;
  • махсус озуқа (ем) сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2  бараваригача субсидия ажратилади.

Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг